Москва Пхенянни мустақиллик учун курашда қўллаб-қувватлашда давом этади, деб ёзади Россия президенти Владимир Путин Шимолий Кореянинг «Нодонг Синмун» бош газетаси учун мақоласида.
«Россия КХДР ва қаҳрамон Корея халқини маккор, хавфли ва тажовузкор душманга қарши курашда доимо қўллаб-қувватлаб келган ва қўллаб-қувватлашда давом этади», — деди Россия раҳбари.