Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Путин Шавкат Мирзиёевни қайта сайлангани билан табриклади

A A A
Путин Шавкат Мирзиёевни қайта сайлангани билан табриклади

Россия етакчиси Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни республикада ўтказилган Президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.

“Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги принципиал йўлингизни юксак қадрлаймиз. Ишончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар икки томонлама алоқаларнинг барча кўлами бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш, минтақавий ва халқаро масалаларда мувофиқлаштиришни таъминлайди”, дейилади Президент телеграммасида.

Киритилди: 12:39 10.07.2023. Ўқилди: 2076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!