Россия президенти илгари ҳам Украина дронлари Финландия, Полша ва Болтиқбўйи мамлакатларига учиб кирганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Руминия билан боғлиқ вазиятда ҳам худди шундай бўлгани эҳтимоли мавжуд.
"Европа давлатлари ҳаво ҳудудига дронлар кирганида ҳар доим уларнинг биринчи реакция “Дод! Руслар бостириб келяпти! Руслар зарба беряпти!”, бўлган. Кейинчалик эса булар Украинанинг дронлари бўлиб чиққан", — дея даъво қилди Путин.
Россия президентининг қўшимча қилишича, агар Россияга экспертиза учун "объектив маълумотлар" ва дрон қолдиқлари топширилса, Москва содир бўлган воқеага баҳо беради.
Эслатиб ўтамиз, 29 майга ўтар кечаси Украинага уюштирилган ҳужум пайтида Россия дрони Руминиядаги турар жой биносига урилди, оқибатда икки киши жароҳатланди.
Руминия президенти Никушор Дан дрон қулашини "Россиянинг Украинага қарши тажовузкор уруши бошланганидан бери мамлакат ҳудудига дахлдор бўлган энг жиддий ҳодиса" деб атади.