Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Путин Россиянинг ғалабаси шартини айтди

Путин Россиянинг ғалабаси шартини айтди

Барқарор иқтисодий ўсиш Россиянинг Украинадаги урушини муваффақиятли якунлаш шартидир, деди Россия президенти Владимир Путин Россия Федерацияси Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банки ходимлари билан учрашувда.

“Режаларимизни амалга оширишда биз, биринчи навбатда, иқтисодиётдаги ишларнинг ҳолатига таянамиз", - дея Путиннинг сўзларини келтирмоқда Кремль матбуот хизмати.

Россия Федерацияси президентининг сўзларига кўра, ҳозир Россия иқтисодиёти "яхши суръатларда ўсишда давом этмоқда". Олти ой ичида ялпи ички маҳсулот 4,6 фоизга, саноат ишлаб чиқариши 4,4 фоизга, ҳарбий-саноат комплексини ўз ичига олган ишлаб чиқариш саноати 8 фоизга ўсди, деди у Росстат статистик маълумотларига асосланиб.

Буджет даромадлари учдан биридан кўпроққа ошди, «корхоналар ва ишчи кучи барқарор ва ритмик ишламоқда», деди Путин ва «реал секторда ижобий тенденцияларни кучайтириш» ва мамлакатнинг «инфратузилмавий базасини» мустаҳкамлаш зарурлигини айтди.

Киритилди: 19:30 27.08.2024. Ўқилди: 4899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!