Россия Фаластиндаги гуманитар фалокатни алам ва хавотир билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС» .
«Биз Фаластинда юз берган гуманитар фалокатни катта алам ва хавотир билан кузатмоқдамиз. Биз Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсани қиламиз», — деди Путин.