Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар оппортунистик эмас ва ҳеч кимга қарши қаратилган эмас.
Бу ҳақда Россия етакчиси Владимир Путин Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан чекланган доирадаги суҳбат чоғида айтиб ўтди.
“Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар оппортунистик эмас ва ҳеч кимга қарши қаратилмагани принципиал аҳамиятга эга”, деди президент.
Унинг қўшимча қилишича, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик халқаро майдонда барқарорлаштирувчи асосий омиллардан биридир.