Россияни тарк этган хорижий брендлар зарар кўрди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Стратегик ташаббуслар агентлиги кузатув кенгаши йиғилишида маълум қилди.
Давлат раҳбари вазиятни изоҳлар экан, мамлакатдан чиқиб кетган корхоналарга "барча яхшиликларни" тилади.
"Бугунги кунда уларнинг кўплари, ўзингизга маълумки, ўз ҳукуматлари босими остида бозоримизни тарк этишмоқда. Барчасига яхшиликларни тилайман!" - деди Россия президенти.
Россия Федерацияси Президентининг ишончи комилки, мамлакат Россия товарлари ва хизматлари миллий ғурурга айланиши учун шароит ярата олади. Шунингдек, у бугунги кунда Россия технология ва малакалар манбаи бўлишини таъминлашга ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади.