Рамзан Қодиров Владимир Путиндан ўзининг Чеченистон раҳбарлиги лавозимидан кетишига рухсат ололмади. У Россия президенти билан мазкур масалани 7 май кунги учрашувда муҳокама қилмоқчи эди. «Бугун президентдан сўрайман. Нима деса, шу бўлади. Нега энди йўқ? Биз барчасини қилдик, ҳаммасини қурдик. Агар яна кимдадир муаммо пайдо бўлса — қайтамиз!» — деган Путин билан суҳбатдан олдин «Коммерсант» нашрига.
Учрашув давомида Рамзан Қодиров Чеченистон иқтисодиёти, саноат ишлаб чиқариши ва қурилишнинг ўсиши, ишсизликнинг қисқариши ҳақида ҳисобот берган.
Путин билан учрашувдан кейин Рамзан Қодиров «протоколдан ташқари қатор муҳим мавзуларни» муҳокама қилгани ва «тўлиқ тушуниш ва қўллаб-қувватлов» олганини ёзиб қолдирди. «Якунда Владимир Владимирович интернетдаги сўнгги муҳокамаларга изоҳ бериб, яна Марк Твеннинг машҳур сўзларини келтирди: «Менинг ўлимим ҳақидаги миш-мишлар жуда бўрттирилган». Ҳали кўп ишлашимиз кераклигини қўшимча қилди. Олий бош қўмондон буйруғини бажараман!» — дейди Қодиров.