Россия президенти Владимир Путин Пасха байрами сулҳини эълон қилди.
Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати маълум қилди.
Сулҳ 11 апрель куни соат 16:00 дан 2026 йил 12 апрель куни кун охиригача амал қилади. Москва Украина томони Россиядан ўрнак олишини кутмоқда.
Путин Россия Қуролли Кучларига сулҳ муддати давомида жанговар ҳаракатларни тўхтатиб туришни, шу билан бирга жавоб чораларига тайёр туришни буюрди.