Бугун 4 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Путин Озарбайжондан кечирим сўради

Путин Озарбайжондан кечирим сўради

Россия томони ташаббуси билан Владимир Путин Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбатда 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Оқтоу шаҳри яқинида Озарбайжон ҳаво йўллари йўловчи самолёти ҳалокатга учраши билан боғлиқ масала атрофлича муҳокама қилинган.

Владимир Путин Россия ҳаво ҳудудида фожиали воқеа содир бўлгани учун узр сўради, — дейилган ахборотда. — Қурбонларнинг оила аъзоларига яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Суҳбат чоғида қатъий жадвал бўйича парвоз қилган Озарбайжон йўловчи самолёти Грозний аэропортига бир неча бор қўнишга урингани таъкидланди. Қайд этилишича, бу вақтда Грозний, Моздок ва Владикавказ Украина жанговар учувчисиз учиш қурилмалари томонидан ҳужумга учраган ва Россия ҳаво мудофааси тизими ҳужумларни қайтараётган бўлган.

РФ Тергов қўмитаси томонидан ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бирламчи тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, фуқаролик ва ҳарбий мутахассислар сўроқ қилиняпти.

Ҳозир Грознийда бўлиб турган Озарбайжон Бош прокуратураси икки ходими Россия Федерацияси Бош прокуратураси ва Тергов қўмитаси вакиллари билан ҳамкорликда ишлаяпти. Россия, Озарбайжон ва Қозоғистоннинг тегишли хизматлари Оқтоу шаҳри яқинидаги табиий офат жойида яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Киритилди: 05:40 29.12.2024. Ўқилди: 1243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!