Путин Донецк, Луганцк, Херсон ва Запороже вилоятлари ҳамда Қрим Россияга тегишли ҳудудлар деб тан олинса, Одесса ва Украинанинг бошқа ҳудудларига даъво қилмайди.
Бу ҳақида "Коммерсант" хабар берди.
Газетанинг махсус мухбири Андрей Колесников ўз мақоласида Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи вакиллари билан учрашувнинг ёпиқ қисмида Путин тадбир иштирокчилари билан Украина ва тинчлик музокаралари ҳақида гаплашганини ёзган.
Журналистнинг хабар беришича, хусусан, Путин Трамп билан келишиш мумкинлигига ишонади ва унга тўлиқ ишонч билдиради.
Украина томони аввалроқ РФ қуролли кучлари томонидан босиб олинган ҳудудларни Россияга тегишли деб тан олмаслигини маълум қилган эди.