Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Путин музокараларга тайёр

Путин музокараларга тайёр

Россия 2022 йил баҳорида Истанбулда эришилган келишув асосида Украина билан музокараларга қайтишга тайёр, деди Россия президенти Владимир Путин.

«Биз улар билан музокарага тайёрмизми? Биз бундан ҳеч қачон воз кечганимиз йўқ, лекин баъзи вақтинчалик талаблар асосида эмас, балки Истанбулда келишилган ва ҳақиқатда имзоланган ҳужжатлар асосида», — деди Путин Шарқий иқтисодий форумда.

Унинг сўзларига кўра, ўшанда мумкин бўлган тинчлик битимининг деярли барча параметрлари келишилган, аммо кейин Буюк Британия жараёнга аралашган ва Украина расмийлари «бошқа йўлни танлаган».

Шу билан бирга, Путин Хитой, Ҳиндистон ёки Бразилия тинчлик музокараларида воситачи бўлиши мумкинлигини тан олди. «Бу масалада ҳамкасбларимиз билан доимий алоқадаман. Шубҳасиз, бу мамлакатлар раҳбарлари ушбу мураккаб жараённинг барча тафсилотларини тушунишга ёрдам беришга чин дилдан содиқдирлар», деди президент.

Киритилди: 17:55 05.09.2024. Ўқилди: 3521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!