Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Музокараларда Қўшма Штатлар президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер иштирок этмоқда.
Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу учрашувга вақт чегараси қўйилмаслигини ва у “қанча керак бўлса, шунча давом этишини” айтган эди.
Учрашув давомида Уиткофф ва Кушнер Путинга Киевнинг позицияси инобатга олинган янгиланган тинчлик режаси лойиҳасини тақдим этади. АҚШ ва Украина вакиллари бу режанинг тафсилотларини 30 ноябр куни Флоридада муҳокама қилган эди.
Уиткофф ва Кушнер Россия президенти Владимир Путин билан бугунги музокаралардан сўнг Европада Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашади, деб ёзди Axios.
Аввалроқ, Россия президенти вакили Кирилл Дмитриев, АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Кремлдаги музокаралар олдидан Москва марказида сайр қилгани хабар берилганди.