Москвада таниқли москвалик тадбиркор, “Марио” ресторани ҳаммуассиси Валерий Бондарни ўғирликка дуч келди, деб ёзади КП.РУ.
Ушбу муассасага 2003 йилда бир вақтнинг ўзида тўртта президент ташриф буюргани билан машҳур: Россия - Владимир Путин, Беларус - Aлександр Лукашенко, Қозоғистон - Нурсултон Назарбоев ва Украина - Леонид Кучма. Климашкина кўчасидаги ресторанда сиёсатчилар Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашган. Овқатланиш жойини шахсан Путин танлаганди.
Ўтган куни 74 ёшли Купер ўзининг “Мерседес”ини муассаса ёнидаги кўчага қўйиб, ундан узоқлашган. Қайтиб келганида эса унинг машинасидан 120 минг рубллик портфел йўқолиб қолганини кўрди. Aйни пайтда етказилган зарарнинг аниқ миқдори аниқланмоқда, полиция содир бўлган воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда.