Путин Курск вилоятини Трампнинг инаугурациясидан олдин назоратга қайтаришни буюрди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Россия президенти 2025 йил 20 январда Доналд Трампнинг АҚШнинг 47-президенти сифатида инаугурацияси олдидан бир қисми Украина Қуролли кучлари томонидан босиб олинган Курск вилоятини Россия назоратига қайтармоқчи
"Яқин кунларда Россия чегара яқинидаги янги дрон учириш майдончаларидан фойдаланган ҳолда дронлар ёрдамида Украина ҳудудига ҳужумларни кучайтириши мумкин", деб ёзади газета.
Украиналик таҳлилчиларнинг фикрича, Россия Украина билан чегарадош ҳудуд – Суми вилоятига ёриб кириш учун Курск вилоятидаги қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилиши мумкин.
Аввалроқ The New York Times газетаси 50 минг кишилик Россия ва Шимолий Корея қўшинлари Курск вилоятида қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ёзган эди.