Бу ҳақда бугун президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра (давлат ахборот агентликлари келтирган) учрашув деярли уч соат давом этган. Унда Евгений Пригожин ва "Вагнер" командирлари - жами 35 киши иштирок этди.
Путин, дейди Песков, Вагнерларнинг фронтдаги ҳаракатларига ва "24 июн воқеаларига" баҳо берди. Шунингдек, у кейинги ишга жойлашиш имкониятларини таклиф қилди.
Вагнер қўмондонлари, матбуот котибининг сўзларига кўра, "воқеа бўйича ўз версияларини Путинга билдириб, улар давлат раҳбарининг содиқ тарафдорлари ва аскари эканликларини таъкидладилар".