Бугун 29 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Путин ҳаво ҳужумларини оқлади, Зеленский эса «жирканч эскалация»ни қоралади

Путин ҳаво ҳужумларини оқлади, Зеленский эса  «жирканч эскалация»ни қоралади

Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Украинага берилган ҳаво ҳужумлари Киевнинг АҚШда ишлаб чиқарилган ATACMS ракеталари билан уюштирган ҳужумларига Москванинг «жавоби» эканини айтди.

«Биз кенг қамровли зарба бердик», деди Путин ҳужумдан бир неча соат ўтиб Қозоғистонга ташрифи чоғида иттифоқчиларга.

Россия раҳбари Украина иттифоқчиларини Киевга Россия нишонларига қарши Ғарб қуролларидан фойдаланишга рухсат берганликда танқид қилиб, жавоб чоралари ҳақида огоҳлантирди.

Украина президенти Владимир Зеленский Россияни «жирканч эскалация»да айблади.

«Бир қанча ҳудудларда кассетали ўқ-дорилар билан зарбалар қайд этилган ва улар фуқаролик инфратузилмасини нишонга олган», — деди у Телеграмъдаги постида.

«Бу Россиянинг террорчилик тактикасининг жуда жирканч кескинлашуви», — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 22:00 28.11.2024. Ўқилди: 606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!