Аҳмад аш-Шара ўз ака-укаларини юқори давлат лавозимларидан четлатган. Бу орқали аш-Шара қариндош-уруғчилик айбловларига қарши курашиш ва ўз бошқарув услубини Башар ал-Ассад оилавий бошқарув модельидан узоқлаштиришни мақсад қилган.
Унинг укаси Маҳер Шара президент маъмуриятидаги лавозимидан айрилган ва унинг ўрнига бошқа амалдор тайинланган. Укаси Ҳазем Шара ҳам иқтисодий соҳадаги раҳбарлик лавозимини тарк этган.
Учинчи укасининг бизнес фаолияти эса аввалроқ оила номидан шахсий манфаатларда фойдаланиш айбловлари туфайли тўхтатилган эди.