Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Путин Ғарбга қарши санкцияларни 2021 йилнинг охиригача узайтирди

Путин Ғарбга қарши санкцияларни 2021 йилнинг охиригача узайтирди

Россия президенти Владимир Путин Ғарбга қарши жавоб санкцияларини 2021 йилнинг декабригача узайтирди.

Тегишли фармон ҳуқуқий маълумотларнинг расмий Интернет порталида эълон қилинди.

"2021 йил 1 январдан 31 декабрига қадар Россия Федерацияси Президентининг 2014 йил 6 августдаги 560-сонли фармони билан назарда тутилган айрим махсус иқтисодий чоралар таъсири узайтирилсин", дейилади ҳужжатда.

Россиянинг қарши санкциялари АҚШ, Европа Иттифоқи, Австралия, Норвегия, Канада, Албания, Черногория, Исландия, Лихтенштейн ва Украинанинг маҳсулотларига озиқ-овқат эмбаргосини ўз ичига олади.

Киритилди: 21:00 21.11.2020. Ўқилди: 2257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!