Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

Россия президенти Владимир Путин қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти девонхонаси хабар берди.

Хабарга кўра, томонлар Россия давлат раҳбарининг Остонага давлат ташрифига тайёргарликни муҳокама қилган.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Қозоғистон-Россия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида фикр алмашган. Шунингдек, улар аввалроқ савдо-иқтисодий ва энергетика соҳаларида энг юқори даражада эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш зарурлиги қайд этган.

Ўз навбатида Тўқаев Путинга Татаристон пойтахтида 2024 йилнинг 22—24 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган БРИКС саммитига таклифи учун миннатдорлик билдирган.

Путин ноябрь ойида Қозоғистонга давлат ташрифи билан боришни режалаштирмоқда. У июль ойи бошида Тўқаевдан тегишли таклиф олган. Қозоғистон президенти сафарни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Олий кенгаши мажлиси билан бирлаштиришни таклиф қилган. Путин Тўқаевга таклиф учун миннатдорлик билдирган ва бирлаштириш ғоясини “оқилона” деб атаган.

Киритилди: 04:10 27.08.2024. Ўқилди: 1233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!