Бугун 26 февраль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Путин: "Бу Берлин учун ҳам, Москва учун ҳам фойдали эмас"

Путин: "Бу Берлин учун ҳам, Москва учун ҳам фойдали эмас"

Россия президенти Владимир Путин Германия ва Россия ўртасидаги узилиб қолган ҳамкорлик Берлин учун ҳам, Москва учун ҳам фойдали эмаслигини таъкидлади.

Бу ҳақда давлат раҳбари хорижий давлатларнинг Россиядаги янги элчиларига ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида айтиб ўтди.

"Россия билан муносабатларнинг ҳозирги музлатилган ҳолати биз учун ҳам, сиз учун ҳам фойдали эмас, лекин, аввало, менинг фикримча, Германия учун", - деди Россия раҳбари.

Путиннинг аниқлик киритишича, бу Россия ва Германия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, илмий, таълим, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларнинг тўхтатилишида намоён бўлмоқда.

Киритилди: 00:30 05.12.2023. Ўқилди: 3011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!