Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Путин бошқарувидаги Россия билан нормал ҳамкорликни йўлга қўйиб бўлмайди"

"Путин бошқарувидаги Россия билан нормал ҳамкорликни йўлга қўйиб бўлмайди"

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Трампнинг РФни G7га қайтариш таклифи ҳақида фикр билдирди.

Мюнхен хавфсизлик конференциясида Германия ташқи ишлар вазири Кремль охирги уч йил ичида Украинага кенг миқёсли босқин уюштириш орқали буни исботлаганини таъкидлади. Шунга қарамай, Анналена Бербок Россия "тинчлик йўлига ўтиб, тажовузкорлик сиёсати ўзгарса", у билан ҳамкорлик қилиш мумкинлигини истисно этмади, деб хабар беради dpa.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Россиянинг G7га қайтишини мамнуният билан қабул қилишини айтиб, Қрим аннекцияси туфайли РФни "катта еттилик"дан чиқаришни "хато" деб атаган эди.

Киритилди: 01:51 15.02.2025. Ўқилди: 1857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!