Путин БМТнинг иқлим бўйича саммити учун Бокуга келмайди, деб хабар қилди Озарбайжон ҳукуматидаги манба
Тадбирда Россия «бош вазир даражасида» иштирок этади, деди BBC Озарбайжон хизматига манба Россия президентига бошқа давлатлар раҳбарлари қатори таклифнома юборилганини тасдиқлаган ҳолда.
Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тадбиридир ва ташкилотчилар (бу ҳолатда Озарбайжон ҳукумати) таклифнома юборишда камситишмайди, деди манба.
Шу ҳафта Украина Ғарб давлатларини, агар Путин конференцияда иштирок этса, Озарбайжондаги CОP29 саммитини бойкот қилишга чақирди. Украина Россия президенти Владимир Путин Озарбайжонда бўлиб ўтадиган CОP-29 тадбирига келса, Ғарб давлатлари ушбу тадбирда иштирок этишдан бош тортиши кераклигини айтди.