"Бизнингча, адолатли бўлиши учун учрашув Европанинг нейтрал қисмида ўтказилиши керак, бу фикрни европаликлар ҳам таъкидлаган. Биз Россия президенти билан учрашув Швейцария ва Австрияда ўтказилишига розимиз", — деди Украина президенти журналистлар билан суҳбат чоғида.
Унинг сўзларига кўра, Украина Туркияга ҳам қарши эмас, аммо Москва ёки Будапештда учрашув бўлиши мумкин эмас.
"Бугунги кунда музокараларни Будапештда ўтказиш мураккаб масала. Очиғини айтиш керак, Венгрия бизни қўллаб-қувватламади. Мен Орбан сиёсати Украинага қарши эди демайман, аммо у Украинани қўллаб-қувватлашга қарши эди", — дея тушунтирди Зеленский.