Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Путин атрофидагилар босиб олинган ҳудудлардан қўшинларни олиб чиқишни ўйламоқда” — сиёсатчи

“Путин атрофидагилар босиб олинган ҳудудлардан қўшинларни олиб чиқишни ўйламоқда” — сиёсатчи

Россиялик публицист ва сиёсатшунос Андрей Пионтковский Россия президенти Владимир Путин атрофидагилар қўшинларни босиб олинган ҳудудлардан олиб чиқишни ўйлаётганини айтди. Бу ҳақда у Espressо нашрига хабар берди.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага қарши уруши узоққа чўзилмайди.

“Узоқ уруш деган тушунча бўлиши мумкин эмас. Бугунги кунда авиация ва ATACMS ракеталарисиз ҳам фронтдаги вазият Украина томони учун жуда муваффақиятли ривожланмоқда. Энди икки юзта Ф- 12 ва ATACMS бўлса, вазият қандай бўлишини тасаввур қилинг.
Қайси узоқ уруш ҳақида гап кетмоқда? Буларнинг барчаси Озарбайжоннинг Қорабоғдаги аксилтеррор операцияси билан бир хил вақт оралиғида якунланган бўларди. Мазкур воқелик билан энди Путин атрофидаги одамлар тўқнаш келди”, — дея таъкидлади сиёсатшунос.

У Гитлер атрофида ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун америкаликлар билан тинчликка эришмоқчи бўлган одамлар бўлганини эслади. Эксперт худди шундай вазиятни Кремлга нисбатан ҳам кўришини айтди.

Путиннинг “гиммлерлари” айнан шу ҳақда ўйламоқда. Улар ҳозир фақат бир нарса: урушда мағлуб бўлаётган Россияда ҳокимиятни қандай сақлаб қолиш ҳақида қайғурмоқда. Улар ҳокимиятни бир йўл билан сақлаб қолиши мумкин — Путиндан қутулиш ва Ғарб ҳамда Украинага рус қўшинларининг босиб олинган ҳудудлардан олиб чиқилиши бўйича хизматларини таклиф қилиш.

Шу боис Путин ва унинг режими учун бу улкан психологик таҳдиднинг амалга ошишини узоқ кутишимиз шарт эмас. Бу баҳорга қараганда анча олдинроқ амалга ошириш мумкин, — деди Пионтковский.

Унинг сўзларига кўра, агар Украина армияси Бахмут ёки Токмакни бир ёки икки ҳафта ичида қўлга олса, бу Путиннинг хавфсизлик элитасида портлашга олиб келиши мумкин.

Киритилди: 21:50 24.09.2023. Ўқилди: 4022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!