Россия президенти Владимир Путин Россия фуқароларини баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги фармонни имзолади.
Тегишли ҳужжат расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Муддатли ҳарбий хизматга 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар чақирилади.
Истисно 2023 йил охиригача 27 ёшга тўлган ва 28 ёки 29 ёшга тўлган ва захирада бўлганларга тегишли.
Муддатли ҳарбий хизматга чақирув 1 апрелдан 15 июлга қадар ўтказилади, унга 150 минг киши киради.