Путин Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф тақдим этган батафсил режани қабул қилмади. Financial Times газетаси учта манбага асосланиб хабар беришича, Россия президенти уни муҳокама қилишга ҳам рози бўлмаган.
Владимир Путиннинг тинчлик режасини муҳокама қилишни истамаётгани ҳақида Уиткоффга Россиянинг юқори мартабали амалдорлари маълум қилишди. Бу Украина ва Европа иштирокида ишлаб чиқилган 22 банддан иборат рўйхат эди. Путин билан тинчлик режасини муҳокама қилиш Уиткоффнинг 25 апрель куни Москвага ташрифи пайтида режалаштирилганди.
FT мухбирларига кўра, 22 банддан иборат ушбу режа кейинги куни Украина ва АҚШ расмийлари ўртасидаги телефон суҳбатида батафсил муҳокама этилди. Украина томонидан Зеленский маъмурияти раҳбари Андрей Ермак ва Украина мудофаа вазири Рустем Умеров, АҚШ томонидан эса Уиткофф, давлат котиби Марко Рубио ва Трампнинг Киевдаги махсус элчиси Кит Келлог иштирок этишди.