Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Путин 11 октябрь куни Туркманистонга боради

Путин 11 октябрь куни Туркманистонга боради

Россия президенти Владимир Путин 11 октябрь куни Туркманистонга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда унинг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

11 октябрь куни президент Туркманистон раҳбарининг таклифига биноан амалий ташриф билан Ашхободда бўлади. Владимир Владимирович Путин туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган “Даврлар ва цивилизациялар алоқаси — тинчлик ва тараққиёт асоси” халқаро форумида иштирок этади, дейди Ушаков.

Таъкидланишича, форумга Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон ва Ўзбекистон етакчилари ҳам ташриф буюради.

Туркманистон ҳукумати мазкур тадбир “кенг қамровли ва ўзаро ҳурматга асосланган халқаро мулоқот ўрнатиш учун сиёсий ва маънавий платформа” бўлишини кутмоқда.

Юрий Ушаков форум доирасида пленар мажлис ва расмий тушлик ўтказилишини айтди. Шунингдек, Путин Ашхободда икки томонлама учрашувлар ўтказиши мумкин.

Киритилди: Бугун 10:09. Ўқилди: 371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!