Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Пулли тўхташ жойлари учун махсус имтиёзлар яратилади

Пулли тўхташ жойлари учун махсус имтиёзлар яратилади

Пулли тўхташ жойлари ташкил этилган кўчаларда кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли учун махсус имтиёзлар яратилмоқда, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, пойтахт аҳолиси учун резидентлик рухсатномалари жорий этилиб, рухсатнома эгалари ўз маҳалласи ҳудудидаги тўхташ жойларидан сутканинг кечки пайтидан тонггача имтиёзли шартларда фойдаланиш имконига эга бўладилар. Шунингдек, кундузги вақтда ҳам муайян чегирмалар берилади, байрам ва дам олиш кунларида эса янада кенгроқ имтиёзлар тақдим этилади.

Ҳозирги кунда резидентлик рухсатномаларини электрон тартибда олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция ишлари олиб борилмоқда. Жараёнлар жорий йил ноябр ойига қадар якунланиши режалаштирилган.

Ушбу ишлар якунланганидан сўнг, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб, рухсатнома бериш тартиби, амал қилиш муддати, ҳуқуққа эга бўлувчи фуқаролар тоифаси, тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати аниқ белгиланади, дейилади хабарда.

Киритилди: 13:55 11.09.2025. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!