Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"ПСЖ" яна "Барса"нинг асосий юлдузини олиб кетмоқчи

"ПСЖ" яна "Барса"нинг асосий юлдузини олиб кетмоқчи

"ПСЖ" ҳамон "Барселона" вингери Ламин Ямалга қизиқиш билдирмоқда. Ўз вақтида парижликлар иқтидорли футболчи учун 200 миллион евро таклиф қилишган, аммо каталонияликлар бу келишувни рад этишган.

El Nacional хабарига кўра, "ПСЖ" ҳозир 17 ёшли Ямалга босим ўтказмоқда. Клуб футболчининг "Барселона" билан янги шартнома имзоламаслигини истамоқда.

Парижликларнинг режаси Ламинга "Мбаппе даражасидаги" меҳнат шартномасини таклиф қилиш.

Олдинроқ, Ямал ёзда, 18 ёшга тўлганда, "Барселона" билан шартномасини узайтириши ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Киритилди: 12:50 19.03.2025. Ўқилди: 938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!