"ПСЖ", "Монако" ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Левен Кюрзава фаолиятини Индонезияда давом эттиради.
Футболчи маҳаллий "Персиб Бандунг" клубида тўп суради, деб хабар берди унинг матбуот хизмати.
Янги жамоада у ўзига учинчи рақамини танлади. Кюрзава "Персиб"га мутлақо текинга ўтди, чунки у эркин агент мақомида эди.
Унинг сўнгги жамоаси Португалиянинг "Боавишта" клуби бўлиб, Кюрзава 2025 йилнинг ёзида шартнома муддати тугаши муносабати билан клубни тарк этганди.