Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

«ПСЖ» Салоҳ бўйича қарор қабул қилди

«ПСЖ» Салоҳ бўйича қарор қабул қилди

ОАВ маълумотларига кўра, «ПСЖ» раҳбарияти «Ливерпуль»нинг мисрлик вингери Муҳаммад Салоҳ билан шартнома имзолашдан воз кечишга қарор қилди.

Манбаларнинг хабар беришича, парижликлар юлдуз футболчининг номзодига бўлган қизиқишини йўқотган. Шунингдек, Салоҳ «Ливерпуль» билан шартномани узайтиришга мойил экани таъкидланмоқда.

Жорий мавсумда Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» сафида 41 та ўйин ўтказиб, 32 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йил 30 июнга қадар давом этади. Transfermarkt футболчини 55 миллион евро этиб баҳоламоқда.

Киритилди: 23:40 10.03.2025. Ўқилди: 1364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!