Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи

Франциянинг «ПСЖ» клуби «Реал»нинг трансфер бозоридаги кутилмаган қадамидан қаттиқ норозилик билдирмоқда.

Манбага кўра, парижликлар Ян Диоманде трансфери деярли ҳал бўлганига ва бир неча ҳафта олдин футболчи билан шахсий шартнома шартлари тўлиқ келишиб олинганига ишонган эди. Бироқ «Қироллик клуби» вазиятга аралашиб, келишувни ўз фойдасига ҳал қилиб олди.

Юзага келган келишмовчилик ва ғазаб сабаб «ПСЖ» раҳбарияти «Реал»нинг бошқа бир йирик трансфери — Родри учун курашга қўшилди. Парижликлар мадридликларнинг интилишларини жиддий равишда қийинлаштириш ва битим нархини сезиларли даражада ошириб юборишга умид қилмоқда.

Киритилди: 23:55 26.07.2026. Ўқилди: 250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!