"Пари Сен-Жермен" ярим ҳимоячиси Фабиан Руис кимни барча даврларнинг энг яхши футболчиси деб билишини айтди.
"Агар улар орасидан тарихдаги энг яхшисини танлайдиган бўлсак, Лео Мессини айтаман. Менга болалигимдан унинг ўйин услуби ёқади, унинг ҳиссаси жуда катта. Кейинчалик у билан ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. Унинг жамоадоши бўлиш ақл бовар қилмайдиган нарса," - дея Руиснинг сўзларини келтиради AlbicelesteTalk.