Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«ПСЖ» дарвозабони Ўзбекистонга қарши асосий таркибда майдонга тушади

«ПСЖ» дарвозабони Ўзбекистонга қарши асосий таркибда майдонга тушади

Франциянинг «ПСЖ» клуби дарвозабони Матвей Сафонов Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин журналистларга маълум қилди.

Учрашув 12 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. 2022 йилда терма жамоалар ўртасидаги баҳс 0:0 ҳисобида якунланганди.

«Ҳар бир ўйинда бўлгани каби, эртанги баҳсдан ҳам машғулотларда устида ишлаётган жиҳатларимизни майдонда кўришни кутяпман. Эртага Матвей Сафонов ўйнайди. Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йилга нисбатан анча кучайган, деб ўйлайман», — деди Карпин.

Учрашув натижаси FIFA рейтинги ҳисоб-китобида инобатга олинади. Россия терма жамоаси унда 35-ўринни, Ўзбекистон эса 59-поғонани эгаллаб турибди.

Киритилди: 23:24 11.11.2026. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар