Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Психотроп моддаларини қонунга хилоф равишда ўтказишга урунган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Психотроп моддаларини қонунга хилоф равишда ўтказишга урунган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Судланувчи А.Ф.С., 2019 йил 30 август куни фуқаро Т.Н.Р.га психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида, такси автомашинасининг ҳайдовчиси Р.О.Н.га 1 пачка “Сонекс Zopiclone” номли психотроп дори воситасини бериб, Н.Т.дан жами 3 пачка “Сонекс Zopiclone” номли дори воситалари учун 150.000 сўм миқдорда пулларни олишни айтиб, Бухоро шаҳрига юбориши натижасида, О.Р. ушбу куни соат 11:40да Бухоро шаҳар ... кўчасида ўзининг бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли ... давлат белгили автомашинаси ичида фуқаро Н.Т.га Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи чекланган психотроп моддалар рўйхатига киритилган умумий вазни 0,075 граммга тенг, озгинадан кўпроқ миқдордаги 1 пачкада 10 дона бўлган “Сонекс Zopiclone” номли дори воситасини бериб, 150.000 сўм нақд пулларни олган вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ... шаҳар бўлими ва ДХХ ... вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Шунингдек, 2019 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ... шаҳар бўлими ва ДХХ ... вилоят бошқармаси ходимлари томонидан А.Ф.С.нинг яшаш жойи ... тумани .... қишлоғидаги уйига борилганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи чекланган психотроп моддалар рўйхатига киритилган умумий вазни 0,15 граммга тенг, озгинадан кўпроқ миқдордаги 2 пачкада жами 20 дона бўлган “Сонекс Zopiclone” номли дори воситаларини келгусида Н.Т.га ўтказиш мақсадини кўзлаб, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиши натижасида, ўзининг жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра охирига етказа олмай, озгинадан кўпроқ миқдордаги психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд қилган.

Судланувчи С.Ш.Э. ... туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси психиатр врачи лавозимида ишлаб келиб, 2019 йил август ойида психотроп дори восталарига эҳтиёжманд беморлар рўйхатида турувчи дастлабки тергов давомида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган беморнинг номига 30 дона “Сонекс Zopiclone” номли дори воситасига сохта рецепт ёзиб, ушбу рецепт орқали ... туман марказий дорихонасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи чекланган психотроп моддалар рўйхатига киритилган умумий вазни 0,225 граммга тенг, озгинадан кўпроқ миқдордаги 3 пачкада 30 дона бўлган “Сонекс Zopiclone” номли дори воситасини 42.000 сўмга сотиб олиб, ... тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими биносида фуқаро А.Ф.С.га 50.000 сўмга ўтказганлиги аниқланган.

Судланувчи А.Ф.С. суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, 2014 йилдан буён ... туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимида ҳайдовчи вазифасида ишлаб келишини, 2019 йил май ойларида телефон орқали “Мадина” исмли шахс танишиб қолганлигини, кейинчалик терговга қадар текширув давомида билишича ўзини “Мадинаман” деб таништирган шахс Нигора эканлигини, у ҳозирги кунга қадар Т. Н. билан дўстона муносабатда бўлиб келганлигини, у Н.ни умуман кўрмаганлигини, у билан фақат телефон орқали гаплашганлигини, 2019 йил 28 август куни Нигора унга телефон орқали “Сонекс” номли психотроп дори воситасини топиб беришини, ушбу дори унинг онасининг истеъмоли учун кераклигини сўраб илтимос қилганлигини, тиббиёт бирлашмасида ишлаганлиги сабабли 30 дона “Сонекс Zopiclone” номли дориларни 2019 йил июнь ойида, яъни ... тумани тиббиёт бирлашмаси поликлиникасида ишловчи таниши шифокор С.Ш.дан жами 50.000 сўм эвазига сотиб олиб, ушбу дори воситасини уйида сақлаб келганлигини, у Нигоранинг илтимосига рози бўлиб унга 1 пачкада 10 дона бўлган “Сонекс” дори воситасини беришга у билан ўзаро келишганлигини, 2019 йил 30 август куни эрталаб соат тахминан 08:00 ларда Нигора унинг 00000000 рақамли қўл телефонига ўзининг 00000000 рақамли қўл телефонидан қўнғироқ қилиб, “Сонекс” номли дори воситасини беришини айтганлигини, Нигорага 1 пачкада бўлган 10 дона психотроп дориларни такси орқали бериб юборишини айтганлигини, шунда Нигора унга 150.000 сўм пул бериб юборишини айтганида у Нигорага пул керак эмас деб айтганлигини, лекин у барибир пул бериб юборишини айтганлигини, Нигорага 1 пачкада бўлган 10 дона “Сонекс” дори воситасини ... шаҳрига “...” йўналиши бўйича қатновчи қўшниси таксист Отабек орқали етказишини, 150.000 сўм пулларни такси ҳайдовчисига бериб юборишини айтганлигини, Нигора унинг бу таклифига рози бўлиб, 2019 йил 30 август куни соат тахминан 09:00да ўзининг ... рақамидан такси ҳайдовчиси Отабекнинг 0000000 рақамига қўнғироқ қилиб, ..... шаҳрига борадиган бўлса, дори воситасини бир танишига элтиб беришини сўраганлигини, қўшниси Отабек унинг таклифига рози бўлиб, бироздан сўнг .... шаҳрига боришини айтганлигини, кейин у ... туманидаги “Деҳқон бозори” ёнида Отабек билан учрашиб, унга 1 пачкада бўлган 10 дона “Сонекс” номли дори воситасини ва “Нигора” исмли қизнинг 0000000 телефон рақамини бериб, ... шаҳрига борганидан сўнг, Нигоранинг ...  телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ушбу дори воситасини унга беришини ва ундан 150.000 сўм пулларни олишини айтганлигини, шу куни тахминан соат 11:40 ларда такси ҳайдовчиси Отабек ўзининг 000000 рақамидан унинг 00000000 рақамига қўнғироқ қилиб, ундан Нигорадан қанча пул олишини ва такси учун хизмат ҳақини ким беришини сўраганлигини, у Отабекга Нигорадан дори учун 150.000 сўм пулларни олишини ва унинг йўл кира ҳақини Нигоранинг ўзи беришини айтганлигини, сўнг Отабек телефонни Нигорага берганлигини, Нигора унга 10 дона “Сонекс” номли таблеткаларни олиб, 150.000 сўм пулларни Отабекка берганлигини айтганлигини, кейин у Нигорага йўл кира учун Отабекка 20.000 сўм алоҳида беришини айтганлигини, сўнг у Отабек билан бошқа гаплашмаганлигини, Н.Тўраева унга айнан шунча дона психотроп дори воситасини юборасан деб айтмаганлигини, тахминан 2019 йил июнь ойида ... тумани тиббиёт бирлашмаси поликлиникасида ишловчи, тез тиббий ёрдам бўлимида навбатчиликка турувчи таниши С.Ш.дан тез тиббий ёрдам бўлими биносида 50.000 сўм эвазига 30 дона “Сонекс Zopiclone” номли психотроп дори воситасини сотиб олганлигини, у С. Ш .30 дона “Сонекс Zopiclone” номли психотроп дори воситасини қачон, қаердан ва қандай усулда олганидан хабари йўқлигини, у Шерзодга ўзининг шахсий истеъмоли учун “Сонекс Zopiclone” номли психотроп дори воситасини кераклигини, асаби жойида эмаслигини, кечқурунлари ухлай олмаётганлигини, ушбу дорини истеъмол қилса уйқуси яхшиланиши мумкинлигини айтганида Шерзод унга дори воситасини сотганганлигини, ушбу психотроп дори воситаларини уйида сақлаётганидан бирор-бир кишининг хабари йўқлигини, оила-аъзолари ҳам ушбу дори воситаларини кўрмаганлигини, қолган 20 дона “Сонекс Zopiclone” номли психотроп дори воситасини ўзининг шахсий истеъмоли учун уйида қўйганлигини, унда ушбу 20 дона психотроп дори воситасини сотиш нияти бўлмаганлигини, “Сонекс Zopiclone” номли психотроп дори воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи чекланган дори воситалари рўйхатига кирганлигини билмаганлигини, қилмишидан пушаймондалигини, оилавий шароити оғирлигини инобатга олиб, қонуний енгиллик беришни билдириб кўрсатув берди.

Суд, судланувчилар С.Ш.Э. ва А.Ф.С.ларнинг айбига қисман иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини инобатга олган ҳолда ҳар иккала судланувчига ҳам қилган қилмишларига ва шахсларига мос жазо тайинланди.
 

Н. Шаропов, Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди раиси

Киритилди: 16:19 01.06.2020. Ўқилди: 2563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!