Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Прокуратура "New Port" қурилиши ортидаги қонунбузарликлар юзасидан жиноий иш очди

Прокуратура "New Port" қурилиши ортидаги қонунбузарликлар юзасидан жиноий иш очди

2 август куни ижтимоий тармоқларида “New Port” турар-жой мажмуасида фаолият юритувчи мансабдор шахслар томонидан Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Дамариқ МФЙ, А.Қаҳҳор кўчаси, 19-уйда яшовчи фуқароларга компенсация пуллари тўлиқ тўлаб берилмаётганлиги ва ушбу уй ноқонуний бузилаётганлиги ҳақида видеоматериал тарқалган.

Ўтказилган терговга қадар текширувда “Mega Logistics Servise” МЧЖ мансабдор шахслари юқорида кўрсатилган манзилда яшовчи фуқароларни мажбурий кўчириш бўйича ижро ҳаракатлари якунланмаган бўлса-да, мазкур уйни ўзбошимчалик билан бузиб ташланганлиги аниқланган.

Шунингдек, қурилишга тегишли рухсатнома олмасдан туриб, ушбу ҳудудда 1 та 20 қаватли, 2 та 19 қаватли, 1 та 12 қаватли ва 1 та 2 қаватли турар-жой биноларини ўзбошимчалик билан қурилганлиги маълум бўлган.

Текширув натижасига кўра, “Mega Logistics Servise” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши тергови алоҳида назоратга олинган бўлиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Киритилди: 10:56 04.08.2026. Ўқилди: 990 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!