Приднестровья ИИВ Григориопол тумани Маяк қишлоғида 2та портлаш содир бўлганини маълум қилди.
Sputnik Молдова хабарига кўра, бу марказнинг асосий мижозлари - Россия телевидение ва радиоэшиттириш тармоғи ва Россия радио узатиш компанияси эди.
Иккита алоқа минора ишдан чиқди. Жабрланганлар йўқ.
Кеча кечқурун Тирасполдаги ДХХ биносида ҳам портлашлар қайд этилди - РПГдан ўқ узилди.
Ҳозирча ҳеч ким портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.