Бугун 7 июнь, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Президентнинг хотини билан тушган сурати украиналикларни ғазаблантирди (ФОТО)

Президентнинг хотини билан тушган сурати украиналикларни ғазаблантирди (ФОТО)

Украина Президенти Владимир Зеленский ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 21 май куни нишонланадиган каштадўзлик кунига бағишланган фотосуратни жойлаштирди. Расмда Зеленский ва унинг рафиқаси Елена анъанавий тикилган кўйлакларда тасвирланган. Бу ҳақда Рамблер хабар бермоқда. 

"Московский Комсомолец"нинг ёзишича, президент ва биринчи хоним дизайнерлар томонидан тикилган кўйлакларни танладилар, уларнинг ҳар бири камида 300 доллар туради. Бу эса украиналикларни ғазаблантирди. Улар ижтимоий тармоқларда украиналикларнинг нон сотиб олиш учун пули йўқлигини, аммо президент "кераксиз байрам"ни нишонлаётганини айтиб танқид қилишган

Манбага кўра, олдинроқ Зеленский оиласи дунё раҳбарларига, шу жумладан AҚШ президенти Дональд Трамп, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Aнгела Меркелга кашталар юборган.

Киритилди: 16:44 21.05.2020. Ўқилди: 11288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!