Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Президентнинг китоби чиқди: аҳоли сотиб олишга мажбурланмоқда, маддоҳлар мукофотланади

Президентнинг китоби чиқди: аҳоли сотиб олишга мажбурланмоқда, маддоҳлар  мукофотланади

Туркманистонда Президент Гурбангули Бердимуҳамедов китобларини аҳоли орасида тарғиб қилиш ва тарқатиш бўйича навбатдаги кампания бошланди. Ҳокимият давлат хизматчилари ва талабалар ўртасида яқинда, мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан нашр этилган китобни тарқатмоқда.

Президентлик китоби: "Мустақиллик — бизнинг бахтимиз" Туркманистон давлат муассасалари ва корхоналари ходимлари ҳамда талабалар томонидан сотиб олиниши керак.

Бундан ташқари, алоҳида ҳудудлар ҳокимияти президент ижодини тарғиб қилиш мақсадида аҳолини рағбатлантириш чораларини кўрмоқда.

"Aзатлик" маълумотларига кўра, Лебап вилоятида маданият арбобларига давлат раҳбарининг янги ижодини мадҳ этувчи мусиқий асарлар яратиш топшириғи берилган. Ғолибларга мукофот ваъда қилинган, улар давлат мустақиллигининг навбатдаги юбилейида тақдим этилади.

Aйни пайтда Лебап вилоят университетларида талабаларга президентнинг янги китобини ёд олиш тавсия этилади. Рағбатлантириш сифатида талабаларга 100 манат пул мукофоти ваъда қилинган. (Туркманистон Марказий банки курси бўйича 28,5 доллар).

Давлат матбуоти хабарига кўра, китоб учта тилда - туркман, инглиз ва рус тилларида нашр этилган бўлиб, мамлакат мустақиллик йилларида эришган ютуқларига бағишланган.

Бу Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан шу йили нашр этилган иккинчи китоб. Шу йилнинг май ойида мамлакат пойтахтининг 140 йиллигига бағишланган "Aшхободнинг оқ шаҳри" китоби нашр этилди.

Киритилди: 09:20 06.10.2021. Ўқилди: 3736 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!