Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Президентимиз бугун профессионал кинотанқидчилар фикри билан етарлича ҳисоблашилмаётганини қайд этди

Президентимиз бугун профессионал кинотанқидчилар фикри билан етарлича ҳисоблашилмаётганини қайд этди

– Қолаверса, холис таҳлил ижодкорга ўз камчиликларини кўра олиш ва ўсиш имконини берадику! – деди давлатимиз раҳбари.

Кино лойиҳаларини молиялаштиришнинг амалдаги давлат буюртмаси ва хариди тизимида ҳам ечимини кутаётган масалалар бор. Эскидан қолган “госзаказ” замонавий киноиндустрия талабларига жавоб бермаяпти.

Бир вақтнинг ўзида битта режиссорга олтитагача, бир муаллифга еттитагача лойиҳа бириктирилган. Бундай юкламада ҳар бир асар устида пухта ишлаш қийин. Буюртмаларнинг деярли ярми давлат студияларига берилгани хусусий ижодкорлар учун тенг рақобат имконини чеклаган.

Оқибатда кучли сценарий ва сифатли фильм яратиш ўрнига топшириқни тезроқ “ёпиш” асосий мезон бўлиб қолган. Мамлакатимиз етакчиси ижодкор меҳнатининг натижаси томошабинни чуқур ўйга солиб, қалбида из қолдирган фильм билан ўлчаниши кераклигини таъкидлади.

Сценарий суратга олиш жараёнида бойитилиши, ижодий ечимлар ўзгариши мумкин. Шунинг учун санъат асарини оддий товар ёки қурилиш объекти каби техник топшириқлар асосида харид қилиш тўғри эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Киритилди: 17:53 26.10.2026. Ўқилди: 500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!