Шу йилнинг 26 июль – 11 август кунлари Парижда бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан 19 та спорт тури бўйича жами 90 нафар спортчи қатнашади.
Аҳамиятлиси, анъанавий спорт турларидан ташқари бу йил илк бор футбол, сувга сакраш, камондан отиш, аёллар кураши бўйича ҳам йўлланмалар олинган. Қолаверса, бу йилги олимпиячиларимизнинг 36 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.
Президент Олимпия ўйинларида спортчиларимизга муваффақият тилади.