– Орангиздан келажакнинг буюк шифокорлари, олимлари ва кашфиётчилари чиқишига ишонаман! Бизнинг вазифамиз ана шу иқтидорларни кашф этиш, уларга ишониш ва орзуларини рўёбга чиқариш учун имконият яратишдан иборат, – деди мамлакатимиз етакчиси.
Шу мақсадда “Тиббиёт новаторлари” миллий ҳамжамияти ташкил этилди. Мазкур платформа талабалар, ёш шифокорлар, олимлар, тажрибали устозлар ва хориждаги ватандошларни бирлаштиради.
Учрашувда давлатимиз раҳбари сўзни тиббиёт ходимларига бериб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади. Мутасаддиларга билдирилган таклифларни биргаликда рўёбга чиқаришга топшириқ берди.
– Мен бир нарсани сўрайман: ҳар бир тиббиёт ходими ўзига савол берсин: “Бугун инсон саломатлиги учун кечагидан кўра кўпроқ нима қила олдим?”. Агар ҳар биримиз шу саволга жавоб қидириб ишласак, тиббиётимизда ҳам, халқимизнинг саломатлигида ҳам катта ўзгаришлар бўлади, – деди Президентимиз учрашув якунида.