Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Президент Термизда йиғилиш ўтказмоқда

A A A
Президент Термизда йиғилиш ўтказмоқда

Термиз шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

“Халқимиз яхши ҳаёт кечирсин, оғири енгил бўлсин, деб Сурхондарёга шу йилнинг ўзида учинчи маротаба жуда катта ниятлар ва аниқ режалар билан келдим”, - деди давлатимиз раҳбари.

Кеча Президент Сурхондарёдаги 3,3 миллиард долларлик 4 та янги йирик саноат лойиҳалари билан батафсил танишди. Жумладан, Бойсундаги қарийб 3 миллиард долларлик газ-кимё мажмуасини ишга тушириш ҳисобига:

- йилига 5 миллиард куб метр газ тозаланиб, 6 триллион сўмлик табиий газ ва олтингугурт ишлаб чиқарилади;

- вилоятга йилига ўртача 120 миллион долларлик экспорт тушуми қўшилади;

- геология қидирув ишлари кенгайтирилиб, яна 100 миллиард куб метр газ захиралари очилади, 2-3 йилда мамлакатимиз нефть бўйича тўлиқ мустақилликка эришади;

- ушбу мажмуада ҳозир 7 минг киши банд. Президент топшириғи билан мажмуа атрофида кооперация йўлга қўйилиб, қўшни туманлар аҳолиси учун ҳам камида 2 мингта юқори даромадли иш ўринлари яратилади.

Бу ерда 85 мегаваттли станция ҳам барпо қилинган. У нафақат мажмуа эҳтиёжи учун, балки бутун Бойсун аҳолисига етадиган электр ишлаб чиқаради.

Киритилди: 13:41 17.11.2023. Ўқилди: 2012 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!