Таълим дастурлари энг илғор мамлакатлар тажрибасига мослаштирилмоқда, дарсликлар янгиланмоқда, мактабларга замонавий жиҳозлар олиб берилаяпти.
Лекин тизимдаги муаллимларнинг янги методикаларни ўзлаштириши, таълим сифатини таъминлаши қай даражада экани савол остида.
Масалан, икки йил олдин тоифа бериш тизими шаффоф, рақамлашган платформага ўтгани ҳақиқий аҳволни кўрсатди.
Жумладан, ўтган йили 341 минг ўқитувчи янги тизим асосида тоифага топширган бўлса, шундан 102 минг нафари имтиҳондан ўта олмагани қайд этилди.
Ишга олишда дипломга қараб эмас, билим ва малакани баҳолаш тизимига ўтилди. Бу янги тизим орқали имтиҳон қилинган 13 минг номзоддан 6 минги билими қониқарсиз бўлгани учун ишга кира олмади.
Ёки 61 та хусусий олийгоҳда педагог-кадрлар ўқитилаётгани билан бирортасида кимё, биология ва физика бўйича муаллим тайёрланмайди.