Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Президент Шавкат Мирзиёев "Янги Тошкент" лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида нутқ сўзламоқда

Президент Шавкат Мирзиёев "Янги Тошкент" лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида нутқ сўзламоқда

Маълумки, бугунги кунда пойтахтимизда яшаётган ва ишлаётган аҳоли сони қарийб 5 миллионни ташкил қилади. Яқин йилларда бу кўрсаткич яна кўпайиши кутилмоқда.

Бугунги куннинг ўзида шаҳарда йилига 20 мингдан зиёд квартирали кўп қаватли уйлар, 40 дан ортиқ мактаб, боғча, поликлиника қуришга талаб бор.

Шунинг учун пойтахтимизнинг барқарор ривожланишини ўйлаб, камида 15-20 йил олдин режаларимизни аниқ белгилаб олишимиз зарур, деди давлатимиз раҳбари.

Шуларни инобатга олиб, Буюк Британия, Сингапур, Хитой ва Туркиялик мутахассислар билан Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Жумладан, Тошкент вилоятининг чегарадош туманлари ҳисобидан пойтахт ҳудудини босқичма-босқич кенгайтириб, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида "Янги Тошкент" лойиҳасини амалга ошириш мақсад қилиб олинди.

Киритилди: 10:59 18.03.2023. Ўқилди: 1661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!