Ўқ отиш спорт турлари бўйича спорт мусобақалари тизимли ташкил этиб борилади
“Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-381-сон, 04.11.2024) қабул қилинди
🏢 Қарорга кўра, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида босқичма-босқич 10 м масофага ўқ отиш спорт базаларини ташкил этилади ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозланади.
🎓 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Спорт фаолияти: ўқ отиш ва стенддан ўқ отиш” бакалавриат таълим йўналиши очилади.
➡️Шунингдек, ўқ отиш спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг тренерлари, селекционерлари, ҳакамлари ва бошқа мутахассислари касбий маҳоратини ошириб бориш мақсадида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар, тренинг ва маҳорат дарслари ўтказиб борилади.
🔰2025 йилдан бошлаб ҳар йили::
➖ҳарбийлаштирилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ўқ отиш спорт турлари бўйича “Мерган” кубоги;
➖ўқ отиш спорт турлари бўйича белгиланган ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари ўтказилади.
❗️Туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида босқичма-босқич ўқ отиш спорт турлари бўйича спорт гуруҳлари ташкил этилади.
📚2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида:
🔹чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув дастурлари доирасида “Ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг тактик-техник тавсифлари” амалий машғулотлари киритилади;
🔹амалий машғулотларни ташкил этишда ҳарбий қисм, муассасалар, ҳарбий полигонларнинг ўқув-моддий базасидан фойдаланилади.