Бугун 23 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Президент «Қадр кечаси» муносабати билан 321 нафар маҳбусни афв этди

Президент «Қадр кечаси» муносабати билан 321 нафар маҳбусни афв этди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов қамоқ жазосини ўтаётган 321 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Қайд этилишича, Вазирлар маҳкамаси йиғилишида Туркманистон президенти Маҳкумларни афв этиш комиссияси фаолияти натижалари билан танишган.

Йиғилиш давомида Туркманистон президенти ҳузуридаги Фуқаролик ва афв масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш комиссияси раиси, Хавфсизлик Кенгаши котиби Б. Гундоғдиев афв этиш комиссиясининг мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойида алоҳида ўрин тутувчи кеча — «Қадр кечаси» муносабати билан олиб борилган ишлари натижалари бўйича ҳисобот тақдим этган.

Ҳисоботни тинглаган Сердар Бердимуҳамедов анъанага мувофиқ, 321 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган.

Туркманистон президенти комиссия раисига ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари билан биргаликда маҳкумларни қамоқ жойларидан озод қилиш ва уларни имкон қадар тезроқ оилаларига қайтариш бўйича зарур ишларни амалга оширишни топширган.

Киритилди: 11:54 22.03.2025. Ўқилди: 1425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!