Ўзбекистон президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида иштирок этиш учун 20-24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлади.
Бу йилги сессияда глобал хавфсизликни таъминлаш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, БМТ ва халқаро молия тизимини ислоҳ қилиш, иқлим ўзгариши оқибатлари ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Президент ташрифи дастуридан АҚШнинг етакчи компаниялари ва молиявий-инвестиция тузилмалари вакиллари билан учрашувлар ҳам ўрин олган.