Ўзбекистон Тошкентда U20 Осиё Кубоги ғолиби бўлди.
Финалда жамоа Ироққа қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида устун келди.
Ягона голни 71-дақиқада Умарали Раҳмоналиев пенальтидан киритди.
Ўзбекистон Ироқни бунгача гуруҳ босқичида ҳам ютганди. Ўшанда жамоа бир киши кам бўлиб қолиб, 1:0 ҳисобида устун келган.
Давлат раҳбарининг майдонга тушиб чемпионликни нишонлаши Ўзбекистон тарихида биринчи марта бўлмоқда.
Мухлислар ҳам стадионни ҳалигача тарк этгани йўқ, тик оёқда йигитларни олқишламоқда.